«автомобилсиз кун» тегли мақолалар


Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео
24 апрель 2024, 15:58

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео

24 апрель куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» доирасида раҳбарлар ва ходимлар пиёда ёки жамоат транспортида ишга борди. Улар орасида экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова бор. «Газета.uz» жараён акс этган видео ва суратларни бир саҳифага жамлади.

Видео: Шерзод Шерматов билан пиёда. «Муаммони айтиш осон, уни ечиш — энг қийин нарса»
3 апрель 2024, 00:14

Видео: Шерзод Шерматов билан пиёда. «Муаммони айтиш осон, уни ечиш — энг қийин нарса»

«Автомобилсиз кун»да «Газета.uz» журналисти РТВ раҳбари Шерзод Шерматов билан унинг иш жойигача пиёда борди. Вазир кўпроқ пиёда юришни хоҳлашини айтди. Тошкентни «зўр шаҳар» деб атаган вазир муаммоларни тез суръатлардаги ривожланиш билан боғлади ва уларни биргаликда ҳал қилишга чақирди.

Вазирлар ва бошқа амалдорлар — автобус ва метрода. Тошкентда «Автомобилсиз кун» қандай ўтди?
29 март 2024, 21:05

Вазирлар ва бошқа амалдорлар — автобус ва метрода. Тошкентда «Автомобилсиз кун» қандай ўтди?

«Автомобилсиз кун»да бир қатор амалдорлар ишга жамоат транспортида келди. Транспорт вазири — автобусда, экология вазири — метрода, Божхона қўмитаси раиси — велосипедда, рақамли ривожланиш вазири ва МБ раиси эса пиёда ҳаракатланди. Спорт вазирлиги раҳбари узоқ вақт давомида «зебра»дан ўта олмади.

29 мартда Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлади
27 март 2024, 20:34

29 мартда Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлади

29 март, жума куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Президентнинг февраль ойидаги фармонида шу куни раҳбарлар ва бошқа давлат хизматчилари ишга жамоат транспортида етиб келиши белгилаб қўйилган эди.

Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
23 феврал 2024, 01:27 2

Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади

Президент Тошкент шаҳрида ҳар ойда бир марта ўтказиладиган «Автомобилсиз кун» лойиҳасини тасдиқлади. Барча давлат органлари раҳбарлари ва ходимларига ишга жамоат транспортида келиш орқали «намуна кўрсатиш» топширилди.

Ўзбекистонда раҳбарлар жамоат транспортидан фойдаланиб, аҳолига намуна кўрсатишга яна ундалмоқда
31 январ 2024, 13:00

Ўзбекистонда раҳбарлар жамоат транспортидан фойдаланиб, аҳолига намуна кўрсатишга яна ундалмоқда

2024 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни «Автомобилсиз кун» бўлиши, бунда раҳбарлар жамоат транспортида юриш орқали намуна кўрсатиши белгиланди. 2020 йилда ҳам раҳбарларга ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмасдан ишга келиб-кетиш тавсия этилган.

Ўзбекистонликлар «Автомобилсиз кун» акциясига қўшилишга чорланди
21 сентябрь 2023, 23:14

Ўзбекистонликлар «Автомобилсиз кун» акциясига қўшилишга чорланди

22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз куни. Ўзбекистонда бу сана 2021 йилдан буён нишонланмоқда. ЙҲХХ, Транспорт ҳамда Экология вазирликлари шу куни аҳолини шахсий автомобиль ўрнига жамоат транспорти, велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда юришни танлашга чақирди.

Тошкентда 22 сентябрда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади
18 сентябрь 2023, 15:50

Тошкентда 22 сентябрда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади

Тошкентда 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Аҳолига пиёда юриш, велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.

Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди
26 апрель 2023, 17:49

Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди

Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар давом этадиган «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида вазирлик, корхона ва ҳокимликларнинг барча ходимларини ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди.

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди
2 декабр 2020, 15:54

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди

Ҳукумат қарорига кўра,1 декабрдан бошлаб раҳбарларга ишга келиб-кетишда автомобиллардан фойдаланмаслик тавсия этилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди.

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото
31 август 2020, 12:07

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото

Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг